Аннотация:Мазкур мақолада илк ўрта асрларда Хоразм воҳасида кечган йирик сиёсий ва этномаданий жараёнлар борасида сўз боради. Бундан ташқари воҳанинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий-маданий жараёнлари минтақанинг бир қатор ҳудудларига маданий ассимиляциялашуви, шунингдек, воҳа тарихи тўғрисидаги тарихий ёзма манбалар, илмий изланишлар натижаларидан олинган хулосалар асосида илмий мақолада таҳлил этилади.